160 минг донадан зиёд пиротехника воситасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Пойтахт божхоначилари томонидан ноқонуний муомалада бўлган 160 минг донадан зиёд пиротехника воситаларининг яширин айланмасига чек қўйилди.
Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда Тошкент вилояти ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир давомида олдиндан кузатувга олинган “Nexia-3” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.


Натижада автомашинадан 4 турдаги, жами 160 262 дона пиротехника воситалари аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди. Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан белгиланган тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ш.Маматуропова, ЎзА