Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
160 миллион сўмдан ортиқ имтиёзли кредитга ажратилган тикув машиналарини ким «ўмарди»?
23:08 / 2020-06-19

Бундан ўзининг шахсий манфаатини кўзлаган Т.И. Навбаҳор туманидаги «Қалқон ота» маҳалла фуқаролар йиғини мутахассиси вазифасида ишлаб келаётганидан фойдаланиб, фуқароларнинг ишончига кириб, фирибгарлик жиноятини содир этган.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги қарорига мувофиқ аҳолининг меҳнат орқали даромад топишга бўлган қизиқишини кескин ошириш, айниқса муҳтож оилаларнинг ҳунармандчилик, касаначилик ва бошқа тадбиркорлик фаолиятини имтиёзли шартларда молиялаштиришни тизимли равишда давом эттириш, «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида, лойиҳалар ва тадбирларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, республика банклари ҳамда халқаро молия институтлари кредит линиялари маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши, яъни имтиёзли кредитлар ажратилиши белгилаб берилган.

Бундан ўзининг шахсий манфаатини кўзлаган Т.И. Навбаҳор туманидаги «Қалқон ота» маҳалла фуқаролар йиғини мутахассиси вазифасида ишлаб келаётганидан фойдаланиб, фуқароларнинг ишончига кириб, фирибгарлик жиноятини содир этган.

Т.И. дастлаб ўзи ишлаб келган маҳалла ҳудудида яшовчи фуқаро Б.Г.нинг номига тикувчиликни ривожлантириш учун 14.000.000 сўм миқдорда имтиёзли кредит чиқариш мақсадида ҳужжатларни унинг номидан имзолаб, банк орқали чиқарилган кредит ҳақида Б.Г.га маълум қилмасдан, кредит маблағларини нақдлаштириб, пул маблағларини ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборади.

Шунингдек, маҳалла мутахассиси Т.И. Навбаҳор тумани «Қалқон ота» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи жами 15 нафар фуқароларга тикувчиликни ривожлантириш учун 3 йил муддатга, йиллик 8 фоиз устама тўлаш шарти билан имтиёзли кредит асосида бериладиган тикув машиналарини тарқатиб беришда тадбиркор Х.З.га ёрдам беришини айтиб, уни алдаб, ишончига кириб, тадбиркор томонидан фуқароларга тарқатиш учун келтириб берилган жами 146.500.000 сўмлик тикув машиналарини сотиб юборган.

Т.И.нинг қилиши жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судида кўриб чиқилди.

Судда Т.И. содир этган фирибгарлик жиноятини тан олган.

Суд томонидан Т.И.га етказилган зарар тўлиқ қоплангани, фуқароларга берилиши лозим бўлган тикув машиналари етказиб берилгани эътиборга олиниб, унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддаси 4-қисмининг «а» банди ва 228-моддасининг 1-қисми билан 45 ва 57-моддалари қўлланиб, ўзини-ўзи бошқариш органлари тизимида ишлаш ҳуқуқидан 2 йил муддатга маҳрум қилинди, базавий ҳисоблаш миқдорининг 225 баравари миқдорида 50.175.000 сўм жарима жазоси тайинланди.