Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
16 январь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
11:14 / 2023-01-15

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 16 январь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 14-16, кундузи 3-5 даража совуқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17, кундузи  0-5 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво  ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади.  Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17,  кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади.  Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17, кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.  

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади.  Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.  

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи  жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади.  Шимоли-шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 5-10 даража совуқ бўлади.  

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи  жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади.  Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-18, кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.

Муҳим ҳодисалар

15-16 январь кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.  

ЎзА

.