Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
16 ва 19 ёшлилар ўртасида Марказий Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда
17:16 / 2025-06-11

ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимиздаги «ЖАР» спорт-соғломлаштириш мажмуасида 16 ва 19 ёшлилар ўртасида волейбол бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда.

Мусобақада Эрон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғиз Республикаси ҳамда Ўзбекистондан 2 та жамоа иштирок этмоқда.

Кеча мусобақанинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Спорт вазирлиги, Ўзбекистон волейбол федерацияси ҳамда тегишли ташкилотлар масъуллари, халқаро делегациялар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

[gallery-23854]

Маросимда сўзга чиққан расмийлар волейбол спортининг сўнгги йилларда Ўзбекистонда ҳам, бутун минтақада ҳам жадал суръатда ривожланаётгани, халқаро мусобақаларнинг эса ёш авлод спортчилари учун муҳим майдон бўлаётганини алоҳида таъкидлади.

Маросимдан сўнг, илк учрашувлар бўлиб ўтди. Унда 16 ёшли спортчилар иштирок этди. Ўзбекистоннинг биринчи жамоаси Қирғиз Республикаси волейболчиларини 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Эрон-Қозоғистон жамоалари ўртасидаги баҳс 3:0 ҳисобида эронликлар фойдасига ҳал бўлди.

19 ёшлилар учрашувида Эрон Ҳиндистонни 3:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, худди шу ҳисобда «Ўзбекистон-1» Қирғиз тенгдошларидан устун келди.

Бугун ҳам мусобақаларни 16 ёшли волейболчилар бошлаб берди. «Ўзбекистон-1» ҳамда «Ўзбекистон-2» жамоалари ўртасида кечган ўйин 3:0 ҳисобида мамлакатимизнинг биринчи жамоаси фойдасига ҳал бўлди.

Волейболчилар мусобақаси 16 июнга қадар давом этади.

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА