Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
16 та туманда жадал ривожлантириш мақсадлари белгиланди
10:51 / 2025-04-04

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Республика ҳудудларини жадал комплекс ривожлантириш учун танлаб олинган туман (шаҳар)ларда амалий чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Республика ҳудудларини жадал комплекс ривожлантиришнинг асосий мақсадлари белгиланди. Бунинг учун 16 та туман (шаҳар)да: 

а) саноат ишлаб чиқариши ҳажми ўртача 7-8 фоизга, бозор хизматлари ҳажми 15-17 фоизга, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ҳажми 5 фоизга барқарор ўсишини таъминлаш; 

б) ишсизлик даражасини 4-5 фоизга, камбағаллик даражасини 6 фоизга пасайтириш, бунда Қўнғирот, Асака, Ғаллаорол, Денов туманлари ҳамда Марғилон шаҳрини ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудга айлантириш;

в) улар марказларида аҳоли яшаши ва тадбиркорлик фаолияти учун қулай шароитлар яратилади. 

Туман (шаҳар)ларни жадал комплекс ривожлантириш дастурлари доирасида туман (шаҳар)ларда юқори иқтисодий ўсишга туртки берувчи ижтимоий ва инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 1 триллион сўм маблағ ажратилади. 

Қарор доирасида қуйидаги лойиҳалар амалга оширилади: 

а) саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш учун шарт-шароит яратиш; 

б) инфратузилмани ривожлантириш, "яшил" тамойил ва ёндашувларни ҳамда рақамлаштиришни жорий қилиш; 

в) хизматлар сох,асини ривожлантириш, жумладан, креатив индустриялар, туризм ва йўлбўйи инфратузилмаси имкониятларини ишга солиш; 

г)  туман (шаҳар)лар марказларида аҳоли яшаши ва тадбиркорлик фаолияти учун қулай шароит яратиш; 

д) касбга ўқитиш, замонавий ёшлар микроҳудудини ташкил қилиш каби тадбирларни амалга ошириш.

Дастур доирасидаги туман (шаҳар)ларда: 

а) хорижий ҳамкорлар иштирокидаги ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси лойиҳаларини амалга ошириш, уларни пилот тариқасида танлаш ҳамда халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилишга устуворлик берилади; 

б) 2026 йилдан бошлаб кўп қаватли уй-жой массивларини қуриш тартиби мазкур қарор доирасидаги туман (шаҳар)лар марказидаги ёки уй-жойлар ўрнида реновация дастури асосида қуриладиган объектларга ҳам татбиқ этилади. 

Қарор билан: 

а) жадал комплекс ривожлантириш белгиланган туман (шаҳар)ларнинг 2025 йилга мўлжалланган иқтисодий ўсиш, ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш бўйича мақсадли кўрсаткичлари; 

б) туман (шаҳар)ларни 2025-2026 йилларда жадал комплекс ривожлантириш дастури; 

в) Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссиясига жадал комплекс ривожлантириш белгиланган туман (шаҳар)ларда ер фонди тоифасини ўзгартириш бўйича таклифлар киритиладиган ер участкалари рўйхати тасдиқланди.

ЎзА