Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
16 нафар ўқувчига халқаро олимпиада йўлланмаси берилди (+видео)
20:59 / 2024-03-11

Нукусда информатика ва ахборот технологиялари фанидан 5-8 синф ўқувчилари ўртасида танловнинг Қорақалпоғистон босқичи бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 6 октябрдаги “Ахборот технологиялари соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларни IT-индустрия билан интеграция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида соҳада кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, рақамли технологияларни ривожлантириш ва аҳолининг кундалик ҳаётига кенг жорий этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борадаги чоралар давлат органлари ва тармоқ ташкилотларини малакали IT-мутахассислар билан таъминлаш учун мустаҳкам замин яратмоқда.

[gallery-16337]

Мазкур қарор ижросини таъминлаш асосида тасдиқланган 2020-2023 йилларда информатика ва ахборот технологиялари йўналишида узлуксиз таълим сифатини ошириш бўйича “Йўл харитаси”да умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида информатика ва ахборот технологиялари фани бўйича турли мусобақалар ва танловларни ташкил этиш белгиланган.

Қорақалпоғистон Республикасида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқитувчилари билан ўқувчиларининг билим ва кўникмаларини баҳолаш маркази фаолияти йўлга қўйилиб, у 150 дона замонавий компьютер билан жиҳозланди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/893i65umhOE" title="16 nafar oʻquvchiga xalqaro olimpiada yoʻllanmasi berildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Танловни ўтказишдан мақсад ўқувчиларнинг интеллектуал ижодий қобилиятини аниқлаш ва ривожлантириш, иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш, ёшлар ўртасида илмий билимларни тарғиб қилиш учун шарт-шароит яратиш, информатика ва ахборот технологиялари соҳасида қобилиятли ўқувчиларни нуфузли халқаро олимпиадаларга тайёрлашдир.

Танловда Мўйноқ туманидаги ихтисослаштирилган умумтаълим мактабининг 7- синф ўқувчиси Исаматдин Бойболов биринчи, Тахиатош туманидаги 6-сонли умумтаълим мактаби 7- синф ўқувчиси Фарангиз Қалбоева иккинчи, Нукус шаҳридаги 1-сонли умумтаълим мактаби 8- синф ўқувчиси Малика Хожамуратова учинчи ўринни эгаллади.

Танловда энг юқори балл тўплаган 16 нафар ўқувчига халқаро олимпиадада иштирок этиш учун йўлланма берилди.

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА мухбирлари