English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1,6 млрд сўмлик электрон тамаки маҳсулотлари савдога чиқарилишининг олди олинди
11:29 / 2025-10-31

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Янгиариқ тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда "H.P." МЧЖ дўкони сотувчиси харидорга хорижда ишлаб чиқарилган 3 дона электрон тамаки маҳсулотини 800 минг сўмга сотган вақтида ушланди.

Тезкор тадбир давомида Урганч шаҳрининг “Исломобод” МФЙ ҳудудидаги хонадондан тегишли ҳужжатлари бўлмаган 32 турдаги жами 8 минг 405 дона электрон тамаки, никотинли ёстиқчалар ва никотинли суюқликлар ашёвий далил сифатида олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

А. Шокиров, ЎзА