Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
16 минг АҚШ долларини яширинча олиб чиқиб кетишга бўлган уриниш тўхтатиб қолинди
21:49 / 2025-03-25

Бу ҳақда Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Таъкидланишича, Қашқадарё вилояти божхона бошқармасининг Қарши халқаро аэропорти орқали учиб кетмоқчи бўлган фуқаро ўзига тегишли қўл юклари билан “яшил йўлак” орқали ҳаракатланаётганда, божхона органлари ва авиация хавфсизлигини таъминлаш бўлинмаси ходимлари билан ҳамкорликда назоратдан ўтказилди.

Назорат жараёнида фуқаронинг юклари орасида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ҳамда оғзаки сўров вақтида маълум қилинмаган, жами 16 минг АҚШ доллари миқдоридаги нақд хорижий валюта маблағлари борлиги аниқланди. 

Эслатиб ўтамиз, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, жисмоний шахсларга божхона чегаралари орқали эквиваленти 100 миллион сўмга тенг ёки ундан ошмаган миқдордаги нақд валютани олиб чиқишга рухсат этилади.

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири