Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1,6 миллиард сўмликдан зиёд электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
22:29 / 2023-09-08

Тошкент шаҳри ва вилоятида уч истеъмолчи 1 миллиард 673 миллион 614 минг сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди.

“Ўзэнергоинспекция” матбуот хизматидан маълум қилишларича, ушбу ҳажмдаги электр энергияси қарийб 18 минг 547 хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг.

– Жорий йил 7 сентябрь куни тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида тадбир ўтгазилди, - деди “Ўзэнергоинспекция” матбуот хизмати раҳбари Наврўз Норбобоев. – Шунда  Тошкент вилояти Тошкент туманидаги “З.Н.Ш.Х.” фермер хўжалиги томонидан ўзбошимчалик билан электр тармоғига улангани маълум бўлди. Оқибатда давлат манфаатларига 1 миллиард 515 миллион  978 минг сўм зарар етказилган.  

Шунингдек, пойтахтимиздаги Олмазор туманида жойлашган “М.П.С.” масъулияти чекланган жамиятининг электр қурилмалари кўздан кечирилганда, уланиш схемалари амалдаги қоидаларга зид равишда улангани аён бўлди. Бунинг натижасида мазкур субъект 104 миллион 176 минг 350 сўмлик энергиядан ноқонуний фойдаланган.  

Шайхонтоҳур тумани Алишер Навоий кўчасида жойлашган “Г.С.Р.” масъулияти чекланган жамиятининг электр қурилмаларининг уланиш схемалари ҳам амалдаги қоидаларга зид равишда уланганлиги туфайли давлатга 53 миллион 460 минг сўмлик зарар етказилган.  

Ушбу қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга юборилган.  

Н.Зиёдуллаева, ЎзА