1,6 миллиард сўм миқдоридаги солиқ қарзи ундирилди
Қорақалпоғистон Республикаси Солиқ бошқармасининг 2025 йил 29 май кунги қарорига асосан қарздор “Qaraqalpaqstan agro klaster” масъулияти чекланган жамиятидан 1,6 миллиард сўм солиқ қарздорлигини ундириш белгиланган. Ушбу қарор асосида Мажбурий ижро бюроси Тахтакўпир туман бўлими ходимлари томонидан ижро ҳаракатига киришилди.
Жумладан, суд қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида қарздор “Qaraqalpaqstan agro klaster” масъулияти чекланган жамиятининг асосий банк ҳисоб рақамига электрон инкассо қўйилди. Шунингдек, қарздорга тегишли 16 та кўчмас мулк ва 20 та агротехникага нисабатан тақиқ ўрнатилди. Шунинг натижасида қарздорлик тўлиқ ундирилиб, ушбу пул маблағи давлат бюджетига йўналтирилди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири