French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1,6 миллиард сўм кредит маблағини ноқонуний ўзлаштирган шахс фош этилди
17:02 / 2021-05-05

Мамлакатимизда банклар томонидан тадбиркор ва ишсиз фуқаролар учун катта миқдорда имтиёзли кредитлар ажратилмоқда. Аммо ажратилган кредитлар гоҳида мақсадсиз сарфланмоқда ёки ноқонуний ўзлаштирилаяпти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан АТБ “Микрокредитбанк” вилоят минтақавий филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Г.К.” МЧЖ раҳбари Д.С. ва фуқаро А.У. банк филиалидан савдо фаолиятини ривожлантириш мақсадида олган 1,6 миллиард сўм кредит маблағини ноқонуний ўзлаштиргани,уни  ўз шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборгани, гаровга қўйилган бино ва автотранспорт воситасини банк муҳрини қалбакилаштириш йўли билан тақиқдан чиқариб, банд солинган автомашинани бошқа шахсга сотиб юборгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш), 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) ва 233-моддаси (банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА