Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
16 июнь куни мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 44 даража иссиқгача кўтарилади
09:48 / 2025-06-15

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 16 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 22-24 даража илиқ, кундузи 36-38 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида  ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради,  ёғингарчилик бўлмайди.  Шарқдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 38-43 даража иссиқ бўлади.   

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 23-28 даража илиқ, кундузи 39-44 даража иссиқ бўлади.   

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.   

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади,  ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 23-28 даража илиқ, кундузи 39-44 даража иссиқ бўлади.   

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан  секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.   

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Сел келиши хавфи бор. Шарқдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Момақалдироқ пайтида шамолнинг тезлиги секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.   

Муҳим ҳодисалар   

15-16 июнь кунлари тоғолди ва тоғли туманларда сел келиши хавфи бор.   

16-19 июнь кунлари Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда.   

16-17 июнь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти, 17-19 июнь кунлари республикамизнинг қолган ҳудудларида кундузи ҳаво ҳарорати 40-42, жанубда ва чўл ҳудудларида 43-44 даражагача даражагача кўтарилади.   

Республикамизда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин.   

ЎзА