Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
16-18 апрель кунлари Ўзбекистонда компьютер ўйинлари бўйича FIFA ва Counter Strike:GO киберспорт онлайн-турнири бўлиб ўтади
11:49 / 2020-04-06

FIFA матчлари икки гуруҳга бўлинади


Турнир Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Вазирликдан олинган маълумотларга кўра, турнир Қозоғистон серверларида, дунёга машҳур FACEIT онлайн-платформада ўтказилади.

Чорак финалнинг биринчи куни Counter Strike:GO ўйини бўйича, иккинчи куни эса, bo3 олимпия тизими бўлиб ўтади. Учинчи куни иштирокчиларни иккита учинчи ўрин учун иккита гранд финал ва иккита матч кутмоқда.

FIFA матчлари икки гуруҳга бўлинади. Гуруҳлар тизими иштирокчилар сонига қараб белгиланади. Матчлар IT Park паркнинг расмий Youtube-канали орқали трансляция қилинади.

Турнирнинг мукофот жамғармаси 60 миллион сўмни ташкил этади. Counter Strike:GO ўйинида биринчи ўринни қўлга киритган ғолиб 25 миллион сўм, иккинчи ўрин совриндори – 15 миллион сўм, учинчи ўрин совриндори эса – 10 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланади.

FIFA ўйинида ҳам ғолибларга пул мукофотлари топширилади. Бу ўйинда энг яхши ўйинчи беш миллион сўм, иккинчи ўрин совриндори 3 миллион сўм, учини ўринни қўлга киритган кибрспортчи икки миллион сўм билан тақдирланади. Бу пулларнинг барчаси совриндорларнинг пластик карталарига кўчирилади.

Турнирда ҳар ким иштирок этиш ҳуқуқига эга. Бунинг учун 14 апрелга қадар http://esport.itcenter.uz/ сайтига талабномани юбориш ва рўйхатдан ўтиш керак.