Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
157 туп «заҳри қотил» уруғини етиштирган шахс қўлга тушди
19:14 / 2020-06-04

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 28 май куни соат 11:00 ларда Жондор тумани ИИБ ходимлари томонидан тезкор-профилактик тадбир ўтказилган.


Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 28 май куни соат 11:00 ларда Жондор тумани ИИБ ходимлари томонидан тезкор-профилактик тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида тумандаги Ойтуғди МФЙда яшовчи, 1969 йилда туғилган фуқаро Т.Т яшаш уйи томорқа еридаги пиёз ўсимлиги орасига 157 туп «кўкнор» гиёҳвандлик ўсимлигини қонунга хилоф равишда эканлиги аниқланган.

Текширув давомида фуқаро Т.Т. уйининг том қисмида – шифер остида 562 грамм кўкнор хашагини сақлаб келаётганлиги ҳам маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Т.Т.га нисбатан ЖКнинг 270-модда 1-қисми ва 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.