Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
157 мингдан зиёд хориждан қайтган ва кета олмаган меҳнат мигрантлари ишга жойлаштирилди
14:50 / 2022-01-10

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Бандликка кўмаклашиш, тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш бошқармаси бугунги кунда вақтинчалик хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантларни қўллаб-қувватлаш, уларга қулайлик ва енгилликлар борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумотларни тақдим этди.

Таъкидланишича, ўтган 2021 йил давомида меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга чиқиб кетаётган 48 минг 425 нафар фуқаролар қисқа муддатли ўқув курсларида касб-ҳунарга ва чет тилларига ўқитилган.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирилиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан ҳамкорликда 157 минг 687 нафар хориждан қайтган ва кета олмаган меҳнат мигрантлари доимий ва вақтинчалик иш ўринларига жойлаштирилган.

5 минг 743 нафар фуқарога микрокредитлар ажратилиб, ўзини ўзи банд қилишларига кўмаклашилди. Шунингдек, хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириб қайтиб келган шахсларни тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турларига жалб этиш, уларнинг касбий малакасини ошириш мақсадида 418 нафар меҳнат мигрантларига 163,1 миллион сўм миқдорида субсидия олишда кўмаклашилди ва 410 нафар меҳнат мигрантларини тадбиркорлик асослари ва молиявий саводхонликка ўқитиш бўйича 160,8 миллион  сўм маблағ ажратилди.

Кредит олишда таъминот сифатида тақдим этиладиган суғурта полиси бўйича тўловлар учун 8 нафар меҳнат мигрантларига 2,3 миллион сўм маблағ белгиланди.

Бугунги кунда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган, хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантлари сони 10 минг 279 нафарни ташкил этади. Хорижга ишлашга кетган мигрантларнинг оиласидан доимий хабар олинган ва уларнинг оила аъзоларининг соғлиғи, фарзандларининг ўқиши ва бошқа эҳтиёжларига кўмаклашиш ишлари доирасида 84 минг 687 нафар фуқарога ёрдам берилган.

Хусусан, 15 минг 199 та оилага ижтимоий ёрдам, 19 минг 461 нафар фуқарога психологик ёрдам, 39 минг 874 нафар фуқарога тиббий ёрдам ва 10 минг 153 нафар фуқарога ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган.

 

Муҳайё Тошқораева,ЎзА