English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
151 миллион сўмлик маҳсулотлар тўхтатиб қолинди
12:23 / 2020-05-12

Ҳозирда бу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.


Наманган вилояти Божхона бошқармаси контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Наманган шаҳрида тезкор тадбир ўтказди.

Тадбир давомида Наманган шаҳар Бодомзор кўчасида аввалдан кузатувга олинган фуқаро М.И.га тегишли бўлган “ISUZU” русумли юк автотранспорт воситаси холислар иштирокида ва белгиланган тартибда кўздан кечирилганда тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда етиштирилган салкам 3,5 тонна қуритилган мевалар, шунингдек, 1168 дона олиб кириш ва реализация қилиш тақиқланган электр чўғланма лампочкалари, 1140 дона сифати кафолатланмаган болалар ўйинчоқлари, ҳашаротларга қарши дорилар, соч олишга мўлжалланган мослама ва бошқа хўжалик моллари борлиги аниқланди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 октябрдаги “Энергияни тежайдиган лампалар маҳаллий ишлаб чиқарилишини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, электр чўғланма лампаларни 2016 йил 1 июлдан эркин муомалага чиқариш ва 2017 йил 1 январдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилиниши тақиқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жами 151 миллион сўмлик товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинди.

Ҳозирда бу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати.