Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
15 ёшли ўсмирнинг ўлими ортидан тайинланган хизмат текшируви якунланди
18:54 / 2022-11-13

Жорий йилнинг 17 октябрь куни Қўқон шаҳар вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази ётоқхонасида икки нафар вояга етмаган тарбияланувчилар ўзи билан бирга тарбияланаётган вояга етмаган Р.А.га тан жароҳати етказиши оқибатида вафот этганлиги бўйича 2 нафар ходим ИИО хизматидан бўшатилганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Ички ишлар вазирлиги тегишли хизматлари томонидан ўтказилган хизмат текшируви якунланди. Унга кўра, ушбу марказ бошлиғи  эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақида Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Шунингдек, хизмат фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун 3 нафар ходимга “ҳайфсан” интизомий жазоси тайинланди. 4 нафар ходимнинг эса, лавозимига лойиқ ёки нолойиқлигини аниқлаш мақсадидан навбатдан ташқари аттестациядан ўтказилиши белгиланди.

М.Сулаймонов, ЎзА