Алломаларимиз ҳақида 10 та факт
Буюк аждодимиз Мирзо Улуғбек ўз даврининг йирик олимларидан бўлиб, унинг ҳокимлиги даврида маданият, санъат, таълим ва бунёдкорлик ишлари кенг ривожланган. Улуғбекнинг илмга қизиққанлиги ва мамлакатнинг равнақини кўзлаганлиги туфайли янги мактаб ва мадрасалар барпо қилишга эътибор қаратилган. Унинг асарлари бугунгача илм-фан равнақида муҳим ўрин тутиб келмоқда.
“Алломаларимиз ҳақида 10 та факт” лойиҳасининг бу галги сонида Мирзо Улуғбек ҳақидаги муҳим маълумотларни тақдим этамиз.
1) Мирзо Улуғбек 1394 йилнинг 22 март куни таваллуд топган.
2) Асл исми Муҳаммад Тарағай бўлиб, Улуғбек унга бобоси томонидан берилган тахаллусдир.
3) Хотираси кучли, зеҳни ўткир бўлган Муҳаммад Тарағай араб, форс, мўғул, хитой тилларини мукаммал ўрганади.
4) Ўн беш ёшли Улуғбек бобоси Амир Темурнинг Самарқанддаги тахтига ўтирган.
5) Самарқанд рамзига айланган Регистон ансамблининг илк иншооти айнан Мирзо Улуғбек томонидан барпо эттирилган.
6) Бухорода қурдирган мадрасасининг эшик табақаларига араб тилида “Билим олиш ҳар бир мусулмон эркак ва аёл учун фарздир” деган хитобномани ўйиб ёздирган.
7) Мирзо Улуғбек 1424-1429 йилларда расадхона барпо эттирган.
8) 1445 йилда ёзилган “Зижи жадиди Кўрагоний” асари алломани дунёга машҳур қилган. Ушбу асарда 1018 та юлдузнинг коинотдаги ўрни кўрсатилган бўлиб, бу каталог асрлар давомида денгизчилар учун географик координаталарни аниқлашда энг ишончли манба бўлиб келган.
9) Мирзо Улуғбекнинг йил ҳисобини замонавий ҳисоб-китобларга солиштиргудек бўлсак, у бор-йўғи бир дақиқаю икки сонияга фарқ қилади.
10) Мирзо Улуғбек 1449 йил 27 октябрда вафот этган.
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигидаги мазкур лойиҳа сунъий интеллект ёрдамида “Ўзбекистон тарихи” телеканали билан биргаликда тайёрланди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/CjALS7Igo5E" title="15 yoshida taxtga oʻtirgan Mirzo Ulugʻbek" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>М.Комилова, А.Аҳмедов (видео), ЎзА