Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
15 ёшида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси бўлган шоир
11:19 / 2021-03-19

Фарғонада Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Шуҳрат” медали соҳиби Шуҳрат Ориф билан ижодий учрашувлар ва “Мен асли одаммас, ёр эдим” номли шеърий китоби тақдимоти ўтказилди.

Шеърият – қалб туғёнларининг маҳсули. Шу боис ҳам ижодкорларнинг ўзига хос оҳанрабоси бор. Фарғона фарзанди Шуҳрат Орифнинг мўъжаз китобини варақлар экансиз, шеърларидаги ўзига хос фалсафани илғайсиз. Содда, самимий, халқона сатрлардан баҳраманд бўлиб, шоирнинг мухлисига айланасиз.

Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида бўлиб ўтган ижодий учрашувда бу яна бир бор эътироф этилди. Самимий кечган юзма-юз мулоқотда шоир бугунги адабиёт, шеърият ҳақида мухлислар билан диллашди, янги тақдим этган шеърлари барчага манзур бўлди. Шуҳрат Ориф бугун ўз мухлисларига эга, у 15 ёшида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси бўлган.  

“Янги аср авлоди” нашриёти томонидан чоп этилган “Мен асли одаммас, ёр эдим” номли шеърий китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Ундаги шеърлар беғуборлик, ажиб туйғулар тараннуми ва теша тегмаган ўхшатишлар билан ўқувчини ўзига торта олади.

[gallery-1638]

– Шуҳрат Орифнинг шеърларини ўқир экансиз, назм аталмиш муҳташам қасрда шоирнинг кўнгил кечинмаларига дуч келасиз, – дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, профессор Сиддиқ Мўминов. – Мушоҳадага чорлайдиган мисралар ичига шўнғиб кетасиз, Китобда шоирнинг муҳаббатга ошно кўнгли акс этган.

М. Сулаймонов,  М. Қодиров (сурат), ЎзА