15 тоннага яқин гўштни кўмир остида олиб чиқиш операцияси фош бўлди
Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан олдиндан олинган маълумотлар асосида “Андархон” чегара божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида фуқаро В.А. бошқарувидаги “кўмир” маҳсулотлари ортилган “DAF” русумли юк автотранспорт воситаси тезкор кузатувга олинди. Мазкур юк автотранспорт воситаси “Андархон” чегара божхона пости орқали қўшни давлатга чиқиб кетаётган вақтида тўхтатилиб божхона кўригидан ўтказилганда юк кузатув ҳужжатларида “кўмир” маҳсулотлари кўрсатилган бўлсада, лекин кўмирлар остига усталик билан яширилган умумий қиймати 270 миллион сўмлик 14,5 тонна гўшт маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

М. Сулаймонов, ЎзА