English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
15 та индикатор ижтимоий фаровонликка хизмат қилади
15:58 / 2020-12-11

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги жойларда «Секторлар фаолиятини баҳолаш (рейтинг) тизимини жорий этилиши ҳамда натижаларни тўғри шакллантирилиши» мавзусида ўқув семинарлари ўтказмоқда.

Ана шундай учрашувлардан бири Урганч давлат университетида ташкил этилди.  Унда сектор раҳбарлари фаолиятини баҳолаш тизимини амалиётга жорий этиш, сектор фаолиятига оид маълумотлар, улар амалга оширган ишлар ҳисоботини шакллантириш ва юритиш таҳлил қилинди. Таҳлиллар натижасида  15 та индикатордан иборат кўрсаткичлар шакллантирилди.     Шу кўрсаткичлар асосида юртимиздаги барча секторларни ҳар ойда рейтингларини баҳолаб бориш кўзда тутилмоқда.  

Семинар иштирокчиларига 15 та индикаторларнинг моҳияти тўлиқ очиб берилди.

Шунингдек, тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, бюджет тушумлари ижросини таъминлаш, ҳудудий экспорт кўрсаткичларини бажарилиши, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, аҳолидан келиб тушган мурожаатларни ижобий ҳал этилиши каби кўрсаткич режалари ишлаб чиқиш ва тегишли ташкилот маълумотлари асосида шакллантириш тартиби тушунтирилди.

Бундан ташқари, секторларда амалга оширилган ишларни тизимли таҳлил қилиш, йўл қўйилган камчиликлар, бажарилмаган тадбирларнинг сабабларини аниқлаш ҳамда «йўл хариталари»ни шакллантириш, "saxovat.argos.uz" дастурига маълумотларни ўз вақтида киритилишини таъминлаш бўйича мутахассислар маълумотларга эга бўлади.

– Сектор раҳбарлари фаолиятини ҳудудларнинг ривожланишидаги ўзгаришлар ва бошқа мезонлар асосида холисона баҳолаш, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда уларнинг ижроси устидан тизимли назоратни амалга ошириш муҳим, – дейди Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Ҳасанов.– Шу боис туман (шаҳар) даражасидаги секторларнинг 10 ва 11 ойлик рейтинг натижалари таҳлили, улардаги энг юқори 5 та сектор ҳамда энг қуйи 5 та сектор натижалари тўғрисида маълумот жамланиб, ўрганилмоқда.

Тадбирда секторлар фаолиятини ташкил қилишга оид амалий семинар-тренингларни 15 та индикаторни ижросига масъул бўлган давлат органлари ва ташкилотларнинг шаҳар ва туман бўғинлари мутасаддиларини ҳам иштирокида давом эттиришга келишиб олинди.

Ана шундай тадбирлардан бири Қашқадарё вилоятида ҳам ўтказилди. Унда 15 та индикаторни баҳолаш тизими орқали агентликнинг Қашқадарё филиали келгусида ҳар ойда тегишли вилоят ташкилотларининг тақдим этган маълумотлари асосида вилоятдаги 60 нафар туман (шаҳар) сектор раҳбарларининг фаолият самарадорлигини баҳолаб борилиши ҳамда рейтинги шакллантирилиши айтиб ўтилди.