ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Тўрақўрғон туманининг Хўжанд маҳалласида 3025 нафар аҳоли истиқомат қилади. Маҳалланинг асосий драйвери узумчилик бўлиб, 400 дан ортиқ хонадон даромади шу соҳадан.
Бир мавсумда маҳаллада 1000 тонна атрофида узум етиштирилади.
[gallery-8831]
Узумчи Комил ота Юсуповни нафақат Тўрақўрғон, Наманган, балки бутун Ўзбекистонда яхши билишади. Унинг 15 сотихли томорқасида 150 туп узум бор. Уста деҳқон йилига ўн тонна ҳосил йиғиштиради.
–Ушбу боғларни ўтган асрнинг 60-йилларида отам барпо этган, - дейди соҳибкор Комилжон ота Юсупов. – Ўшандан бери бутун оилага, қавм-қариндошга барака улашмоқда. Ҳозир айни, ҳосил йиғиш пайти. Узумни тез узиб, бозорга, харидорга етказиш лозим. Эҳтиёждан ортганини эса совутгичга юборяпмиз.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат),ЎзА