Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
15 нафар фуқаро Москва шаҳрига ишлаш учун жўнаб кетди
17:46 / 2021-06-14

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан пандемия сабабли чет элга ишга кетолмаган фуқароларни турли хорижий давлатларга ишга жалб қилиш бўйича амалий чоралар кўрилмоқда.

Жумладан, Россия Федерациясининг “Тех Строй” корхонаси билан имзоланган келишувга мувофиқ, вилоятларда ўтказилган танловларда иштирок этиб, тиббий кўриклардан муваффақиятли ўтган 15 нафар фуқаро Москва шаҳрида вақтинча меҳат фаолиятини амалга ошириш учун Тошкент-Москва авиарейси орқали ташкиллаштирилган ҳолда жўнаб кетди.

Меҳнат мигрантлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан тарқатма материаллар берилди.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг июнь ойида Россия Федерациясига 267 нафар фуқаро вақтинча меҳат фаолиятини амалга ошириш учун жўнатилган.