Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
15 нафар аёлга ҳомийлик асосида янги уй қуриб берилди
18:15 / 2020-08-24

Шу кунларда барча қулайликларга эга, чиройли ва кўркам уйлар қурилиши якунланиб, ўз эгаларига топширилди.


Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами – мустақиллик байрами олдидан Андижон вилояти Хўжаобод туманида яшовчи 15 нафар фуқаро янги уй соҳибига айланди.

Туман ҳокимлиги томонидан ҳомийлик маблағлари ҳисобидан Бешкарам маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қад ростлаган уйлар жисмоний имконияти чекланган, оғир ижтимоий шароитда яшаётган уй-жойга муҳтож хотин-қизларга тантанали равишда топширилди.

Уйларни топширишга бағишланган тадбирда мамлакатимизда одамларнинг оғирини енгил қилиш, уларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашларига кўмаклашиш, айниқса, кам таъминланган оилалар вакилларини, ногирон, оғир шароитларда яшаётган аёлларни ижтимоий муҳофаза қилиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.

Шу кунга қадар вилоятда мазкур тоифадаги аёлларнинг 36 нафарига Андижон, Хонобод шаҳар, Балиқчи, Булоқбоши, Марҳамат ва Қўрғонтепа тумани ҳокимликлари томонидан янги уй-жойлар қуриб берилди. Умуман, жорий йил давомида жами 427 нафар хотин-қиз, шундан 130 нафари маҳаллий, 297 нафари республика ҳомийлик маблағлари ҳисобидан янги уй-жой билан таъминланиши кўзда тутилган.

Хўжаобод туманидаги Кўприкбоши маҳалласида 2 сотихли икки хонали уйлар қурилиши йил бошида бошланган эди. Шу кунларда барча қулайликларга эга, чиройли ва кўркам уйлар қурилиши якунланиб, ўз эгаларига топширилди.

– Ўзим 2-гуруҳ ногирониман, – дейди янги уй соҳибаларидан бири Муборакхон Мирзаева. – Ўз уйимиз бўлмаганлиги учун икки нафар вояга етмаган фарзандим билан Бешкарам маҳалласида бировнинг уйида вақтинча яшаб келаётган эдик. Уй-жой масаласида менга ёрдам беришларини сўраб, юқори идораларга кўп мурожаат қилганман. Очиғи, уйли бўлишимга ишонмаган эдим. Бугун дунёда мендан бахтли инсон йўқ. 

Икки сотих ердан иборат, 2 хонали олди айвон бўлган янги уй берилди. Энди ўз уйим бор, кимнингдир олдида хижолат бўлмай, хотиржам яшай оламан. Ҳатто, яқинларим кўрсатмаган бундай яхшиликдан, давлатимизнинг эътибор ва ғамхўрлигидан яшашга бўлган умидим, давлатимизга, яхши инсонларга ишончим ортди. Қийналиб яшаётган мен каби аёллар ҳолидан хабар олиб, уларнинг мушкулини осон қилаётган инсонларга, мана шундай хайрли ишларнинг бошида турганларга раҳмат.

Янги уй-жойларни топширишга бағишланган тадбирда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов сўзга чиқди.

2.JPG

3.JPG

4.JPG

5.JPG