Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1,5 млрд сўмлик ноқонуний дори воситалари аниқланди
13:30 / 2025-11-28

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида яшовчи, 1990 й.т. фуқаро “С.Ғ.” тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан, ўзига қарашли бўлган нотурар бинода, тегишли ҳужжатларсиз тиббий дори воситалари чакана савдоси билан шуғулланаётганлиги фош этилди.

Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ушбу манзилда тегишли шароитларда сақланмаётган жами 66 турдаги 41 319 дона дори воситалари борлиги аниқланиб, шундан 56 турдаги 36 361 дона дориларнинг мувофиқлик сертификатлари мавжуд эмаслиги маълум бўлди.

Таъкидлаш лозимки, дори воситаларининг умумий қиймати 1 млрд 565 млн сўмни ташкил этади.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 1863-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.