Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
15 минг тоннага яқин мева-сабзавот шарбати экспорт қилинди
12:59 / 2020-11-06

Ўзбекистондан жорий йилнинг 10 ойи давомида 14 минг 891 тонна шарбат экспорт қилинди.

Давлат божхона қўмитаси ахборот хизматининг маълумотига кўра, маҳсулотнинг 40 фоизи Россия Федерацияси, яна 40 фоизи Қозоғистон, 10 фоизи Қирғиз Республикаси ва 5 фоизи эса Туркманистонга экспорт қилинган.

Шунингдек, жорий йилда биринчи марта Германия, Украина, Польша ва Бирлашган Араб Амирликларига мева шарбатлари ва алкоголсиз ичимликлар экспорти йўлга қўйилди.