Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
15 миллиондан ортиқ маблағ истеъмолчиларга ундириб берилди
14:31 / 2021-01-05

Фарғона вилояти Бағдод туманида яшовчи фуқаро Умиджон Усмонов Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг “1091” ишонч телефони орқали мурожаат қилади.

Мурожаатда истеъмолчилар Сирожиддин Эгамбердиев, Жўрабек Аминжонов, Жасурбек Раҳимов, Акмалжон Жўраев, Қудратжон Омонов, Умиджон Усмоновлар карантин эълон қилинишидан бироз аввал туман марказида жойлашган авиакассадан Россия Федерациясига учиб кетиш учун уларнинг ҳар бири 1730000 (бир миллион етти юз ўттиз минг) сўмдан, Умиджон Усмонов эса 2180000 (икки миллион бир юзи саксон минг) сўмга авиачипта сотиб олишганлиги, бироқ, карантин сабаб авиақатновлар бекор қилинганлиги, авиачипта пулларини эса ҳамон ололмаётганини айтиб ўтган.

Мазкур мурожаат Фарғона вилояти Бағдод туман жамияти мутахассислари ўрганилиб, истеъмолчиларга жами 10830000 (ўн миллион саккиз юзи ўттиз минг) сўм пуллари қайтарилди.

Яна бир мурожаат, Хоразм вилояти Боғот туманида яшовчи фуқаро Умарбек Саидов томонидан келган мурожаатда истеъмолчи, ўз уйига кондиционер ўрнатгани, кўп ўтмай, эса ушбу маиший техниканинг носозлиги маълум бўлди. Уй эгаси «Сервис хизмати»га мурожаат қилди. Мазкур хизмат ходимлари келишди. Бироқ, кутилмаганда мутахассис эҳтиётсизлик қилиб, хонадоннинг электр тизимини бутунлай ишдан чиқариб қўйганини айтган.

Мазкур ҳолат Хоразм вилояти ҳудудий бирлашмаси ходимлари томонидан тегишли тартибда ўрганилиб, истеъмолчининг маиший техникасига сифатли сервис хизмат кўрсатилди ва уйининг электр таъминоти ҳам қайта тикланиши натижасида 5 млн. сўмлик зарар қоплаб беришга эришилди.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

жамиятлари федерацияси Матбуот хизмати