15 миллиарддан ортиқ маблағ истеъмолчиларга қайтарилди
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятларига 2022 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида фуқаролардан жами 5 минг 472 та мурожаат келиб тушган.
Мазкур ариза ва шикоятларнинг 4 минг 989 таси ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига жами 15 миллиарддан ортиқ етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилишига эришилди.
Жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида Федерация ва унинг ҳудудий бўлинмаларига фуқаролар томонидан қилинган мурожаатлар соҳалар кесимида таҳлил қилинганда, истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатларнинг асосий қисми савдо, газ таъминоти, электр таъминоти, сув таъминоти, коммунал хизмат, соғлиқни сақлаш, хизмат кўрсатиш (сервис), транспорт, алоқа ва бошқа соҳалар билан боғлиқ масалалардир.
Гулноза Бобоева, ЎзА