Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1,5 миллиард сўмлик товарларга қўшимча божхона тўлови ҳисобланди
11:16 / 2021-04-03

Тошкент шаҳар божхона бошқармасидан хабар беришича, айрим шахслар томонидан республикамиз ҳудудига турли қинғир йўллар орқали товар-моддий бойликларни юк ҳужжатларида кўрсатмаган ҳолда олиб киришга бўлган уринишларга божхона органлари ўз вақтида чек қўймоқда.

Хусусан, шаҳар божхона бошқармаси “Тошкент-товар” божхона пости ходимлари томонидан хориждан келтирилган 6 дона “саноат кондиционери” божхона кўригидан ўтказилди. Натижада божхона юк декларацияси ва юк кузатув ҳужжатларида қиймати 1 миллиард 500 миллион сўмлик 6 дона кондиционернинг ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси коди нотўғри таснифланганлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур товарларга 174 миллион сўм қўшимча божхона тўлови тўланиши маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ш. Маматуропова, ЎзА