15 май – Халқаро оила куни.
Бу сана БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1993 йил 20 сентябрдаги Халқаро оила йили тўғрисидаги резолюцияга мувофиқ 1994 йил 15 майдан буён мунтазам нишонланиб келинади.
Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2018 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига кўра, 15 май ҳар йили Халқаро оила куни сифатида республика бўйлаб кенг нишонланиши белгиланган.
2018 йил 15 майда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Чорвоқ" эркин туристик зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
2019 йил 15 майда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқ саломатлиги миллий кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.