Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
15 кун ичида «Давергеодезкадастр» қўмитасининг 34 нафар ходими коррупцияда айбланди
13:35 / 2020-07-24

Ижтимоий тармоқлар орқали «Давергеодезкадастр» қўмитаси раисига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш имконини берувчи телеграм бот канал ишга туширилган бўлиб, унга келиб тушаётган мурожаатлар асосида фуқаро ва тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилмоқда, деб хабар қилади қўмита матбуот хизмати.

Хабарда ёзилишича, мурожаатларни ўрганиш жараёнида лавозимини суистеъмол қилиб, вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашаётган, бу соҳада халққа хизмат қилиш эмас балки бошқа мақсадда юрган раҳбар ва ходимлар яққол билиниб қолган.

Фарғона вилоятида 5, Наманган вилоятида 11, Жиззах вилоятида 1 ҳамда Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий марказининг 1 нафар жами 18 нафар раҳбар ва ходимлар ишида кўплаб камчиликларга йўл қўйганлиги учун лавозимидан озод этилган.

Улар орасида куни кеча Фарғонада бино ва иншоотларга кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига 400 АҚШ доллари талаб қилган Тошлоқ туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими мутахассиси, Ўзбек давлат ер тузиш-илмий лойиҳалаш институти «Ўздаверлойиҳа» Фарғона филиали муҳандиси ҳам бўлган.

Эслатиб ўтамиз, охирги 15 кун ичида «Давергеодезкатадастр» қўмитаси тизимидаги 34 нафар раҳбар ва ходимлар лавозимидан озод этилган.