Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
145 нафар юртдошимиз Пермдаги қурилиш объектларида ишлайди
12:53 / 2021-06-03

Россия Федерацияси Пермь ўлкасининг “РЕСУРС+” қурилиш компанияси вакиллари Фарғона шаҳри ва Қува туманидаги банд бўлмаган фуқароларни ушбу компанияда мавжуд бўш иш ўринларига ишга жалб қилиш бўйича танлов ўтказиб, ундан муваффақиятли ўтган фуқаролар билан шартнома тузилгани ҳақида хабар берилган эди.

Мазкур юртдошларимизнинг дастлабки 145 нафари Пермь шаҳрига ишлаш учун етиб борди. Улар ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар расмийлаштирилгач, белгиланган карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда қурилиш объектларида меҳнат фаолиятини бошлайди.