Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
140 миллион сўм алиментни бир йўла тўлади
18:12 / 2020-07-13

Ўз масъулиятини ҳис этган ота шу йўлни маъқул топиб, фарзанди учун вояга етгунча қадар тўлиқ алимент маблағини бир йўла тўлаш мумкинлиги бўйича мурожаат қилди.


Ота ўз фарзандининг вояга етгунга қадар бўлган нафақасини бир йўла тўлаб беришида Мажбурий ижро Бюроси Поп тумани бўлими давлат ижрочисининг маҳорат билан олиб борган ижро ҳаракатлари ва тушунтиришлари муҳим аҳамият касб этди.

Фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг 2019 йил 28 октбярдаги қарорига кўра С. Р. собиқ турмуш ўртоғи Н. М.га бир фарзанди учун ҳар ой жами даромадининг тўртдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган эди.

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг туман бўлими иш юритувига олингач олиб борилган ижро ҳаракатлари жараёнида С. Р.га фарзанди учун ҳар ойда алимент маблағини ўз вақтида тўлаб бориши ёки амалдаги тартиб қоидага кўра ўн саккиз ёшга етгунча қадар бўлган нафақани бир йўла тўлиқ тўланиши мумкинлиги тушунтирилди. Ўз масъулиятини ҳис этган ота шу йўлни маъқул топиб, фарзанди учун вояга етгунча қадар тўлиқ алимент маблағини бир йўла тўлаш мумкинлиги бўйича мурожаат қилди.

МИБ Наманган вилоят бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, куни кеча унинг ушбу мурожаати кўриб чиқилиб, отадан 140 миллион сўмдан кўпроқ алимент пули қабул қилиниб, ундирувчига тилхат асосида топширилди.