Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
14 ёшли қизалоқнинг номусига теккан шахслар билан боғлиқ ҳолат бўйича муносабат
13:29 / 2021-03-17

Куни кеча – 16 март куни ЎзА сайтида “Вояга етмаган қизалоқни таҳқирлаган шахслар нега жазога тортилмаяпти?” сарлавҳали мақола эълон қилинган эди.

Мақола юзасидан Олий Мажлис Сенати муносабат билдирди:  

Шу кунларда интернет нашрларида Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида содир бўлган воқеа бўйича “14 ёшли қизалоқнинг номусига теккан шахслар жазосиз қолмоқда” сарлавҳаси остида эълон қилинган хабар ижтимоий тармоқларда ҳамда жамоатчилик орасида кенг муҳокама қилинмоқда.  

Мазкур ҳолат Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижасида, Ўрта Чирчиқ тумани прокурори томонидан ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки суриштирув ҳаракатларини олиб бориш учун туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимига юборилганлиги, бугунги кунда тергов ишлари олиб борилиб, жабрланувчи, гумонланувчи ва гувоҳлар берган кўрсатмалари тергов давомида текширилиб, тайёрланган судга оид экспертиза хулосалари олинганидан сўнг қонуний ечим топиши аниқланди.

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан тергов иши ҳар томонлама тўла ва холисона олиб борилиши ҳамда якунлари бўйича қонуний қарор қабул қилиниши назоратга олинди.

Тергов якуни бўйича қўшимча ахборот берилади.

 

Қутбиддин Бурҳонов,

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Сенатининг

Мудофаа ва хавфсизлик

масалалари қўмитаси

раиси