14 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги мусобақадан фоторепортаж
Футбол бўйича 14 ёшгача бўлган қизлар жамоалари ўртасида мамлакат чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Республика бўйлаб давом этаётган чемпионат 4 та ҳудуд (Хоразм, Самарқанд, Андижон, Тошкент)да кетма-кет ўтказиб келинмоқда. Айни кунларда пойтахтимиздаги «Чиғатой» футбол мактаби майдонларида ҳудуд ғолиблиги учун кураш қизғин тус олган.
Бугун эрталабки дастур бўйича «Бунёдкор» ҳамда «Локомотив» жамоалари майдонга тушди. Кескин ва муросасиз ўтган учрашув «темирйўлчилар» фойдасига ҳал бўлди: «Бунёдкор» - «Локомотив» 0:1.
Мусобақалар давом этмоқда.
[gallery-17946]
ЎзА фотомухбири
Муҳаммад АМИН олган суратлар