French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
14 январь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
09:34 / 2023-01-13

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 14 январь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 18-20, кундузи 8-10 даража совуқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20, кундузи 5-10 даража совуқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-18, кундузи  5-10 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво  ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20,  кундузи 5-10  даража совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17 даража, баъзи жойларда 20 даражагача,  кундузи 5-10 даража, баъзи жойларда  12 даражагача совуқ бўлади.  

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17 даража, баъзи жойларда 20 даражагача, кундузи 5-10 даража совуқ бўлади.  

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи  жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, айрим жойларда 17 даражагача, кундузи 5-10 даража совуқ бўлади.  

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи  жойларда туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Йўлларда яхмалак юзага келади.  Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20, кундузи 7-12 даража совуқ бўлади.

Муҳим ҳодисалар

Жорий йилнинг 13-15 январ кунлари Ўзбекистонга Волгабўйидан Россия Европа қисмининг шимолий ҳудудларида ҳосил бўлган совуқ ҳаво массасининг кириб келиши сақланиб қолади.  

13-15 январь кунлари республика бўйлаб аномал совуқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кечаси 12-17 даража, айрим жойларда 20 даражагача, кундузи 5-10 даража, 13-14 январь кунлари баъзи жойларда 12  даражагача совуқ бўлади.  

Йўлларда яхмалак юзага келади.  

13-16 январь кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.  

 

ЎзА