Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
14 та ёғ-мой корхонаси фаолияти юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга материаллар киритилди
12:01 / 2021-02-17

Пахта ёғи хавфсизлигини таъминламагани учун 14 та ёғ-мой корхонаси фаолияти юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга материаллар киритилди, дея хабар қилмоқда «Ўзагроинспекция» ахборот хизмати.

Хабарда қайд этилишича, худудий ишчи комиссиялар томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ёғ-мой корхоналарида ўрнатилган тартибда назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Бугунги кунда республика бўйича мавжуд 500 дан ортиқ ёғ-мой корхонасининг 263 тасида текширув ўтказилиши белгиланган бўлиб, бу борада 238 та корхона фаолияти ўрганилди.

Текширув натижасига кўра, 32 та ёғ-мой корхонаси белгиланган талаблар асосида иш олиб бормоқда. Пахта техник чигитини қайта ишлаш учун тўлиқ технологик цикли ёки тайёр маҳсулотлар учун гигиеник ва мувофиқлик сертификатлари мавжуд бўлмаган ёғ-мой корхоналари бўйича 199 та тақдимнома Ўзбекистон Республикаси товар хомашё биржасига киритилди ва уларнинг пахта техник чигитини харид қилиш бўйича биржа савдоларида иштирок этишининг олди олинди.

Белгиланган талаблар бажарилмаган корхоналарга жами 156 маротаба огоҳлантириш, кўрсатма ва тақдимномалар киритиш орқали таъсир чоралари қўлланилган. 14 та ёғ-мой корхонаси бўйича эса ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига материаллар киритилган.