Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
14 та Президент мактаби Халқаро Кембриж имтиҳонларини ўтказувчи расмий марказга айланди
18:17 / 2022-07-27

Хорижий олий таълим масканларига ўқишга кириш учун талаб этиладиган А-level имтиҳонларини ўтказиш ҳуқуқи Президент таълим муассасалари агентлигига берилди.

Мазкур Агентлик ахборот хизматига кўра, ҳозирга қадар 4 та - Нукус, Хива, Наманган ва Тошкент шаҳарларидаги Президент мактаблари А-level имтиҳонларини ўтказувчи расмий марказ сифатида тан олинган эди.

Эндиликда қолган 10 та Президент мактаби ҳам Cambridge Assessment International Education аккредитациясидан муваффақиятли ўтди ва А/АS, IGCSE имтиҳонларини ўтказувчи расмий марказ мақомига эга бўлди.

4 та Президент мактаби томонидан А-level имтиҳонлари май-июнь ойида ўтказилган бўлиб, натижалар август ойининг 3-ҳафтасида эълон қилиниши режалаштирилган.

Маълумот учун айтиш керакки, А-level имтиҳонлари бутун дунёдаги 1700дан ортиқ университетлар томонидан тан олинган.

ЎзА