Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкил этилган матбуот анжуманида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги бошқарма бошлиғи Абдуваҳоб Ҳайитов маълум қилди.
Қайд этилишича, 2023 йилда 14 та олий таълим муассасасида масофавий таълим шакли жорий этилиб, 6 минг 834 нафар (биринчи таълим йўналишига нисбатан) абитуриент масофавий таълим шаклида ўқиш истагини билдирди. Шунингдек, 545 минг 616 нафар абитуриент кундузги, 22 минг 867 нафари кечки, 373 минг 169 нафари сиртқи таълим шакли учун рўйхатдан ўтди.
Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган олий таълим муассасалари (биринчи таълим йўналишига нисбатан):
Ўзбекистон миллий университети – 33 721 нафар;
Тошкент давлат транспорт университети – 28 474 нафар;
Фарғона давлат университети – 28 188 нафар.
Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ҳудудлар (доимий яшаш ҳудуди бўйича):
Қашқадарё вилояти – 112 242 нафар.
Самарқанд вилояти – 105 805 нафар.
Фарғона вилояти – 89 022 нафар.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА