English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
14 та кўмир конига тадбиркорлар жалб қилинади
17:44 / 2023-05-11

Президент раислигида жойларда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий қилиш аҳволи, ёз мавсумида энерготизимнинг барқарор ишлашини таъминлаш борасида кўрилаётган чоралар муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Давлатимиз раҳбари ҳудудларда энергияни тежаш масаласига тўхталиб ўтди.

Мисол учун, Қарши туманидаги тадбиркор 10 гектар иссиқхонани кўмирда иситиш лойиҳасини бошлаган.

Лойиҳа доирасида кўмирни синтез қилиш орқали йилига 2,8 миллион куб метр газ иқтисод қилиниб, 8 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилади.

Қолган вилоятларда ҳам шундай лойиҳаларни амалга ошириш бўйича дастурлар қабул қилиш зарурлиги таъкидланди.

Кўмирга талаб шу йилнинг ўзида 1,5 бараварга ошиши кутилаётганини ҳисобга олиб, жорий йилда кўмир қазиб чиқаришни 5,3 миллион тоннадан 6,5 миллион тоннага олиб чиқиш зарурлиги қайд этилди.

Бунинг учун “Ангрен” кўмир конига 80 миллион доллар кредит ажратилади, “Шарғун кўмир”нинг биринчи линияси ишга туширилади. Шунингдек, 14 та кўмир конига тадбиркорлар жалб қилинади.

ЎзА