French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
14 та ҳудудга чим устида хоккей жиҳозлари ажратилди
11:45 / 2026-02-10

Юртимизда чим устида хоккей спорт турини янада ривожлантириш, спортчилар учун зарур шарт-шароитларни яратиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Куни кеча пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси”да Спорт вазирлиги томонидан Ўзбекистон чим устида хоккей федерациясининг 14 та ҳудудий бўлимларига спорт жиҳозлари топширилди.

Ушбу жиҳозлар спортчиларнинг мунтазам ва сифатли машғулотлар олиб бориши, уларнинг маҳоратини ошириши ҳамда юқори натижаларга эришишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Тадбирда иштирок этган спорт вазири ўринбосари А.Каримов давлатимиз томонидан ажратилаётган жиҳозлар ҳудудларда чим устида хоккей спорт турини оммалаштиришга, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларни тайёрлашга хизмат қилишга қаратилиши лозимлигини айтиб ўтди. Бунда мураббий ва мутахассисларнинг эътибори муҳим роль ўйнашини таъкидлади.

Т.Рўзиев, ЎзА