English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
14 октябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати пасаяди
11:07 / 2024-10-13

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 14 октябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-12, кундузи 15-17 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 0-2 даража совуқ, кундузи 8-13 даража  илиқ бўлади.   

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечқурун айрим жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси 5-10, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.   

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.   

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.   

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.   

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.   

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли туманларда ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади, баъзи туманларда кучли бўлади, баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси  ва  кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.   

Муҳим ҳодисалар   

13-14 октябрь кунлари Тошкент вилояти ҳамда Фарғона водийсининг тоғолди ва тоғли туманларида сел келиши хавфи бор.   

Жорий йилнинг 13 октябрь куни Ўзбекистоннинг шимолий, 14-17 октябрь кунлари эса қолган ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.   

13-17 октябрда ҳаво ҳарорати кечаси 3-8 даража илиққача, республика шимолида баъзи жойларда 0-2 даража совуққача, кундуз кунлари 13-18 даража илиққача аста-секин пасаяди.   

13-15 октябрь кунлари республика бўйича айрим жойларда ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида кучли ёмғир ёғиши мумкин, баланд тоғларда ёмғир қорга айланади.   

ЎзА