Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 14 ноябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12-15 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-5, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача, Қорақалпоғистон Республикасининг айрим туманларида секундига 25-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 9-14 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача, Навоий вилоятининг баъзи туманларида секундига 25-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи 9-14 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача, Жиззах вилоятининг айрим туманларида секундига 25-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи 9-14 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 4-9, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи 9-14 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
Жорий йилнинг 13-15 ноябрь кунлари республика бўйлаб, шунингдек, шимол томонларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Жиззах вилоятларида 25-28 метргача кучайиши мумкин.
14-16 ноябрь кунлари Тошкент, Қашқадарё, Наманган вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиб, қорга айланиши, айрим жойларда кучли ёғингарчиликлар кузатилиши мумкин. Шу билан бирга, тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
ЎзА