Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
14 нафар вояга етмаган тарбияланувчига “ўткир диарея гастро энтерит” ташхиси қўйилган
18:09 / 2019-09-27

2019 йил 27 сентябрь куни Бекобод шаҳар 15-сонли мактабгача таълим муассасасининг 14 нафар вояга етмаган тарбияланувчилари шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар шифохонасига қорин оғриғи кассалиги билан мурожаат қилишган.

Тиббий текширув натижасига кўра, 14 нафар вояга етмаган тарбияланувчиларга “ўткир диарея гастро энтерит” ташхиси қўйилган. 

Ҳолат юзасидан воқеа жойи кўздан кечирилиб, озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлардан намуналар олинган ва текшириш учун вилоят Давлат санитария эпидемология назорат марказига юборилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хабарида.