Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
14 нафар бемор тузалиб, жами соғайганлар 185 нафарга етди
17:22 / 2020-04-18


Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида коронавирус инфекциясига чалинган беморлардан яна 14 нафари буткул соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазири масъуллари иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Соғайган беморларнинг 8 нафари пойтахтимиздан, 2 нафари Тошкент вилоятидан ва 1 нафардан Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Сирдарё ва Навоий вилоятларидан. Беморлардан уч нафари Россиядан чартер рейсда Тошкентга келишган. Қолган 11 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекцияни юқтириб олган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.