14 май санаси билан боғлиқ муҳим воқеалар
1994 йил 14 майда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Давлат тест маркази ташкил этилди.
1996 йил 14 майда Ўзбекистон Республикаси Босния ва Герцеговина Республикаси билан дипломатия муносабатларини ўрнатди.
2014 йил 14 майда Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.
2018 йил 14 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилиги тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
2019 йил 14 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”, “Бахшичилик санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорлари қабул қилинди.
ЎзА