Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 14 февраль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-7, кундузи 19-21 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 19-24 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
16 февраль куни Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида, 17-19 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир қорга айлнади) кузатилади.
17-18 февраль кунлари Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ва Фарғона водийсининг айрим жойларида кучли ёғингарчилик бўлади.
16-18 февраль кунлари республикамизнинг баъзи ҳудудларида шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача, айрим туманларда секундига 25-28 метргача кучайиши кутилмоқда.
18-19 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ҳаво ҳарорати кечаси 3-8, кундузи 0-3 даража совуққача пасаяди. Шимол бўйлаб 17-19 февраль кунлари кечаси 13-16, кундузи 5-8 даража совуққача пасайиши кутилмоқда.
ЎзА