Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
14 февраль: коронавирусдан вафот этганлар сони 1381 нафарга етди
22:18 / 2020-02-14

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг коронавирусга қарши марказий штаби МАЪЛУМОТИ.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг

коронавирусга қарши марказий штаби

МАЪЛУМОТИ

(2020 йил 14 февраль ҳолатига кўра)

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан 2020 йилнинг 14 феврал куни олинган расмий маълумотларга кўра, Хитой Халқ Республикасида жами 63932 нафар, дунё бўйича 64437 нафар инсон коронавирус инфекцияси билан касалланиб, кунлик ўсиш 7.0 фоизни (4099 нафарни) ташкил этди. Касалланганларнинг 1381 нафари ушбу касалликдан вафот этган. Касаллик Хитой Халқ Республикасидан ташқари дунёдаги 25та давлатда 505 нафар инсонда қайд этилди.

Санитария – эпидемиологик осойишталик агентлиги вирусология лабораториясида жорий йилнинг 14 феврал кунигача 850та намуна коронавирус инфекциясига текширилди. Ушбу намуналарда коронавирус инфекцияси топилмади.

2020 йил 14 феврал кунигача Хитой Халқ Республикасида бўлиб қайтган 3679 нафар фуқароларимиз тиббий кўрикдан ўтказилди. Улардан 2972 нафарида касалликни яширин даври (14 кун) якунлангани ва тиббий кўрик давомида ҳеч қандай коронавирус инфекцияси белгилари аниқланмаганлиги боис тиббий кузатув ишлари якунланди. Бугунги кунда 707 нафар фуқаролар 14 кунлик тиббий кузатувга олинди.

“Бўстон” сиҳатгоҳига жойлаштирилган фуқаролар ва уларга хизмат кўрсатаётган ишчи ходимлардан жорий йилнинг 14 феврал куни иккинчи маротаба лаборатория таҳлили учун коронавирус инфекциясига жами 352та намуна олиниб, Вирусология илмий-тадқиқот институти лабораториясига юборилди.

И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига жорий йилнинг 13 феврал куни хорижий давлатлардан 37та самолёт қабул қилиниб, 4582 нафар фуқаролар, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ марказий санитария-эпидемиологик хизматига қарашли 6та санитария-карантин пунктидан 7та поездда жами 1623 нафар фуқаролар, Давлат чегара кесишиш пунктларидаги санитария-карантин пунктлари орқали 26919 нафар фуқаролар термометриядан ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг коронавирусга қарши марказий штаби шуни маълум қиладики, жорий йилнинг 14 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасида коронавирус касаллиги қайд этилмади.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус инфекцияси бўйича расмий маълумотларни олиш ҳамда ўзингизни қизиқтирган саволлар билан Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги қошида ташкил этилган штабга +998 (71) 276-49-66 телефон рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Мамлакатимиз аҳолиси ўртасида коронавирус инфекцияси бўйича эпидемиологик барқарорликни таъминлашга йўналтирилган барча профилактик ва эпидемияга қарши тадбирлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан халқаро тиббий санитария қоидалар талаблари асосида амалга оширилмоқда. Мазкур тадбирларда мутасадди вазирликлар, идоралар ва кенг жамоатчилик фаол иштирок этмоқда.

Бу касалликни Республика ҳудудига кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш борасида амалга оширилаётган профилактик тадбирлар Санитария-эпидемиологик осойишталиги агентлиги томонидан назоратга олинган.

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги

коронавирус инфекциясига қарши курашиш штаби