Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишлаб чиқариш ҳажми ортмоқда
11:51 / 2015-04-04

Наманган шаҳридаги “Намимпекс-текстиль” масъулияти чекланган жамияти йилига 3 минг 900 тонна калава ип, 8 миллион погонометр газлама, 500 минг дона тайёр тикув буюмлари ишлаб чиқариш қувватига эга замонавий тўқимачилик корхонасидир.

Бу ерда 2011-2012 йилларда 16,4 миллиард сўмлик инвестиция киритилиб, калава ип тайёрлаш ҳамда тикув-трикотаж цехлари ишга туширилди. Натижада 200 дан ортиқ янги иш ўрни яратилди. Ўтган йили “Намимпекс-текстиль” масъулияти чекланган жамияти томонидан 21 миллиард сўмлик харидоргир маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 4,6 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинди.