Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
14 апрель куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
10:30 / 2023-04-13

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 14 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12-15 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 17-19 даража илиқ, кундузи 32-34 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача, баъзи туманларда чанг-тўзонлари билан бирга секундига 25-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 13-18, кундузи  20-25  даража илиқ  бўлади.    

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечқурун айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача, баъзи туманларда чанг-тўзонлари билан бирга секундига 25-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.    

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача, Тошкент, Сирдарё вилоятларининг баъзи туманларида чанг-тўзонлари билан бирга секундига 25-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 30-35, айрим жойларда 37 даражача иссиқ бўлади.    

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача, Қашқадарё вилоятининг баъзи туманларида чанг-тўзонлари билан бирга секундига 25-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.    

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.  

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.  

Муҳим ҳодисалар    

13-14 апрель кунлари республика ҳудудининг катта қисмида кундузи ҳаво ҳарорати шимолда 30-35 даражагача, жануб ва чўл зоналарида 37 даражагача кўтарилади.    

13-14 апрель кунлари республикамизнинг айрим жойларида шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларининг баъзи жойларида шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 25-28 метргача кучайиши мумкин.  

 

ЎзА